Парламент, сенатор ёки депутат сўровига жавоб бермаган мансабдорлар жарима тўлайди

© Sputnik / Михаил ПалинчакПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу борада Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига тегишли қўшимча киритилди

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Парламент, сенатор ёки депутат сўровини кўриб чиқишда қонунбузарликларга йўл қўйган мансабдор шахслар энг кам иш ҳақининг 3 дан 7 бараваригача жарима билан жазоланади.

Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Муаммо борми – Facebook орқали депутатга мурожаат қилинг

Бу борада Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига тегишли қўшимча киритилди, деб ёзади РИА Новости.

Ўзгартишга мувофиқ, мансабдор шахсларнинг парламент сўровини, сенатор ёки депутат сўровини кўриб чиқишдаги қуйидаги ғайриқонуний ҳаракатларига нисбатан жарима солинади:

сўровни кўриб чиқмасдан қолдириш; сўровни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш; сўров юзасидан била туриб нотўғри маълумотларни қасддан тақдим этиш.

Сўровларни кўриб чиқиш муддати — агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, 10 кун.

Янгиликлар лентаси
0