Шавкат Мирзиёев билан учрашган болакайнинг орзуси амалга ошди

Oбуна бўлиш
12 ёшли Комилжон Исмоилов президент билан мулоқотда орзуси "Бунёдкор" футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиш эканлигини айтди

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги "Файзли" маҳалласида яшовчи болакай Комилжон Исмоиловнинг орзуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг амалга ошди. Бу ҳақда "Бунёдкор" футбол клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Футболист на поле - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Aspire" футбол академиясининг ваколатхонаси очилади

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига сафари давомида "Файзли" маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашиб, турли масалаларда суҳбатлашди. Суҳбатдошлардан бири, 12 ёшли Комилжон Исмоилов президент билан мулоқотда орзуси "Бунёдкор" футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиш эканлигини айтди.

"Шавкат Мирзиёевнинг болакайга "орзуинг амалга ошди деб ҳисоблайвер", дея ишонч билан таъкидлаши ўсмир футболчига олам-олам қувонч улашди", деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Шундан сўнг "Бунёдкор" футбол клуби раҳбарияти Комилжон Исмоилов билан боғланиб, уни "Бунёдкор" футбол мактабига таклиф этди ва у клуб академиясига қабул қилинди.

"Президентимиз билан учрашув ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Янгийўлда 3-4 йилдан бери футбол билан шуғулланиб келаман. Ўзимни янги қирраларимни кашф этиш ва янада кучлироқ бўлиш истагида "Бунёдкор" академиясида таҳсил олиш орзуларимдан бири эди. Ҳурматли Шавкат Миромонович менга шундай туҳфа ато қилдики, ҳозирда жуда бахтиёрман", — дейди Комилжон.

Янгиликлар лентаси
0