10:27 24 Январ 2018
Эфир
Автовладелец заправляет машину на одной из автозаправочных станций

Ўзбекистонда Россия бензини сотуви бошланди

© Sputnik/ Валерий Мельников
Жамият
Ҳавола олиш
73011

Бир литр Аи-95 маркали бензин ва дизель ёнилғисининг нархи 8,5 минг, Аи-98 бензинининг нархи эса 9 минг сўмни ташкил этади

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Gas Project Development Central Asia (Gazprom International шўъба тузилмаси) билан ҳамкорликда ташкил этилган Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси чоршанба куни Тошкентдаги АЁҚШлар тармоғи орқали Россиядан импорт қилинган автомобиль ёнилғиси сотувини бошлади. Бу ҳақда корхона вакилига таяниб РИА Новости хабар берди.

2017 йил июнда GPD (40%) ва "Ўзбекнефтегаз" (60%) АЖ Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлайдиган завод қуриш учун "Jizzah Petroleum" қўшма корхонасини ташкил қилган эди.

"Ўнинчи январь куни Тошкентда Россиядан импорт қилинувчи автобензин ва дизель ёнилғисини эркин нархда сотувчи дастлабки тўрт АЁҚШни ишга туширдик", — деди агентлик суҳбатдоши.

Қўшма корхона томонидан Аи-95, Аи-98 ва евро-5 дизель ёнилғиси сотилади.

Бир литр Аи-95 маркали бензин ва дизель ёнилғисининг нархи 8,5 минг, Аи-98 бензинининг нархи эса 9 минг сўмни ташкил этади.

2017 йил 15 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда бензин чакана нархлари оширилганди. Хусусан, бир литр Аи-80 маркали бензин нархи 3,8 минг сўм, дизель ёнилғиси эса 4,1 минг сўм этиб белгиланган.

Асосий мавзулар