16:45 24 Январ 2018
Эфир
Международный аэропорт МАНАС

Uzbekistan airways Тошкент-Бишкек йўналиши чипталари нархини туширди

© Sputnik/ Табылды Кадырбеков
Жамият
Ҳавола олиш
179 0 0

Тошкент — Бишкек — Тошкент рейси сешанба ва пайшанба кунлари А320 самолётларида амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авикомпанияси Тошкент — Бишкек — Тошкент йўналишида дифференциялаштирилган тарифларни жорий этди ва авиачипталар нархини туширди.

"Эндиликда авиачиптанинг минимал нархи бир томонга 91 евро ва бориб-қайтишга 171 еврони ташкил этади. Тўлов Марказий банк белгилаган кундаги курс бўйича амалга оширилади", — дейилади авиакомпания хабарида.

Тошкент — Бишкек — Тошкент рейси сешанба ва пайшанба кунлари А320 самолётларида амалга оширилади.

Асосий мавзулар