Мирзиёев бундан буён вилоятларга сафари давомида нималарга эътибор қаратишини айтди

© Пресс-служба Президента РУзШавкат Мирзиёев ознакомился с возводимыми в Алмалыке жилыми домами
Шавкат Мирзиёев ознакомился с возводимыми в Алмалыке жилыми домами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти бир йил давомида ана шундай тартибда ишлашни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Шавкат Мирзиёев вилоятларга уюштирган сафарининг биринчи кунида у ердаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан, иккинчи куни эса ҳудуднинг ҳарбий-маъмурий соҳаларидаги вазиятни диққат билан ўрганиб чиқишини айтди, деб хабар берди "Халқ сўзи".

Хабар қилинишича, Ўзбекистон президенти бир йил давомида ана шундай тартибда ишлашни режалаштирган. Ҳокимлар, ҳарбий округларнинг қўмондонлари ва бошқа масъул шахслар буни эътиборга олишлари таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0