Хорижий фуқаролар учун Тошкентда рўйхатдан ўтиш "нархи" икки баравар арзонлашди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишПаспорт и бланк в руках избирателя
Паспорт и бланк в руках избирателя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён хорижий фуқаролар Тошкентда рўйхатдан ўтиши учун 75 минг долларлик уй сотиб олиса кифоя.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Тошкентда янги қурилган турар жой мажмуаларидан уй сотиб олиш ва шу асосда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтиш имкони енгиллашди.

Адлия вазилгини томонидан қабул қилинган ҳужжатда айтилишига кўра,Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш учун рухсатномаси бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, пойтахт ҳудудида янги қурилган уйлардан нархи 600 млн (~75 минг доллар) сўмдан арзон бўлмаган уй сотиб олган тақдирда улар ушбу ҳудудда қонуний рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Прописка муҳокамаси: нега вилоятдаги одамлар Тошкентдан уй ололмаслиги керак

Эслатиб ўтамиз, ушбу қонуннинг ўтган йили қабул қилинган кўринишида худди шундай харид қиймати камида 1,221 млрд (~150 минг доллар) бўлиши таъкидланган эди.

Ушбу ўзгаришлар адлия вазирининг нотариал идоралар учун чоп этилган йўриқномаларида қайд этилган, деб хабар қилмоқда uznews.uz нашри.

Шу билан бир вақтда кўчмас мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш учун олинадиган давлат божининг миқдори ҳам 10% этиб белгиланди. Янги тартиб 15 январдан кучга кирди.

 

Янгиликлар лентаси
0