Лола Каримова отасининг юбилейи муносабати билан ўзига хос танлов эълон қилди

Oбуна бўлиш
Танловда биринчи ўринни қўлган киритган ғолибга 7 миллион сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air ноутбуки тақдим этилади

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Лола Каримова — Тиллаева Instagram шахсий саҳифасида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан иншолари танлови ўтказилаётгани ҳақида маълум қилди.

Младшая дочь первого президента Узбекистана Лола Каримова-Тилляева с супругом - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова-Тиллаева ҳаммани янги йил билан табриклади

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари ўртасида иншолар танлови ўтказмоқда.
Танлов Ўзбекистон биринчи президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республика янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакат давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ўзбекистонинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда, дейилади хабарда.

Иншолар танлови қуйидаги мавзуларда ўтказилади:

1. "Мустақил Ўзбекистон давлати шаклланишида Президент Ислом Каримовнинг роли". 2. "Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамиятда: Биринчи Президентнинг минтақавий ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси". 3. "Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқи маънавий қадриятлари, миллий ғурури ҳамда қадр-қиммати, тарихи ва маданиятини қайта тиклашдаги ўрни".

Муаллифлардан танланган мавзу моҳиятини тўлиқ очиб бериш ҳамда фикр-мулоҳазаларни изчил ва хатосиз баён қилиш талаб этилади.

Танловга юборилган иншолар ўз соҳасида катта тажрибага эга атоқли тарихчи, сиёсатшунос ва филолог олимлардан ташкил топган махсус комиссия томонидан ўрганилади, таҳлил этилади ва баҳоланади.

Лола Каримова-Тиллаяева - Sputnik Ўзбекистон
"Йўқотилган жаннатни излаб...": Лола Каримовадан янги лойиҳа

Танлов ғолибларига қуйидаги совринлар топширилади:

1-ўрин. 7 миллион сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки.
2-ўрин. 6 миллион сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети.
3-ўрин. 5 миллион сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони.
4-10-ўринлар. Рағбатлантирувчи совғалар — Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари.

Танлов 2018 йил 22 январдан 22 февралга қадар давом этади. Ғолибларни эълон қилиш санаси — 2018 йил 12 март.

Янгиликлар лентаси
0