Грузия парламенти раҳбари Ўзбекистонга келади

© FB / Irakli KobakhidzeГлава парламента Грузии Ираклий Кобахидзе
Глава парламента Грузии Ираклий Кобахидзе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида Ўзбекистон ва Грузия парламентлари орасида ҳамкорлик шартномаси имзолаш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Грузия парламенти раҳбари Ираклий Кобахидзе 20 январ куни Ўзбекистонга жўнаб кетади, деб хабар қилмоқда Sputnik Грузия.

Грузия парламенти раиси Ўзбекистонда Бош вазир Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Нигматилла Йўлдошев ва Қонунчилик палатаси раиси Нуриддинжон Исмоилов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Инвестициялар қўмитаси раиси Азим Ахмедходжаев, Туризмни ривожлантириш қўмитас раиси Азиз Абдухакимов ва Самарқанд ҳокими  Туробжоном Жўраевлар билан учрашишни режалаштирган.

Ташриф якунида Ўзбекистон ва Грузия парламентлари орасида ҳамкорлик меморандуми имзолаш режалаштирилмоқда.

Ундан ташқари Кобахидзе Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуло қўйишни режалаштирган.

Шунингдек, ташриф дастуридан Самарқанд тарихий обидаларини кўздан кечириш ҳамда Ўзбекистонда яшаётган грузинлар диаспораси билан учрашиш ҳам ўрин олган.

Ташриф 23 январда якунланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Грукзия орасида дипломатик муносабатлар 1994 йилнинг 19 августида ўрнатилган. Бугунги кунда икки мамлакат транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорлик қилади.

Янгиликлар лентаси
0