Рецептларни электрон шаклда тўлдириш тизими жорий этилади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишПродажа лекарств в аптеке
Продажа лекарств в аптеке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу 2018 йил 30 март санасигача қабул қилиниши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Фармони билан қабул қилинган "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастурига мувофиқ, шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизимини жорий этиш белгиланган, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 23 августа принял первого заместителя Председателя правительства Российской Федерации Игоря Шувалова - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев 2018 йил учун Давлат дастурини тасдиқлади
2018 йил 30 март санасигача қабул қилиниши режалаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида:

ҳар бир тиббиёт муассасасида беморларнинг шифокор касбий хатосидан хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

тиббиёт ходимларининг хатоси оқибатида етказилган зарар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига хабар қилиш, уларни кўриб чиқиш ва хизмат текширувини ўтказиш тартиби;

Врач скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Уч опа-сингил фармацевт хатоси туфайли ҳалок бўлган - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими
хатосини ўз вақтида ва ихтиёрий тан олган, етказилган зарарни қоплаган тиббиёт ходимини айрим салбий оқибатлардан озод этиш;

тиббиёт ходимлари йўл қўйган хатолар ҳақида жабрланган шахсларга маълумот бериш, уларни ҳисобга олиш ва хатоларнинг олдини олиш тизимини яратиш;

бирламчи тиббий ҳужжатларни, жумладан рецептни электрон шаклда тўлдиришни (қўлёзма усулидан тўлиқ воз кечган ҳолда) жорий этиш ва уни тегишли дорихонадаги маълумотлар базасига жойлаштиришни таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич амалга киритиш назарда тутилади.

Янгиликлар лентаси
0