10:04 13 Декабр 2017
Эфир
Узбекистонлик дзюдочи қиз Диёра Келдиёрова. (чапдан иккинчи) Архив суръат

Диёра Келдиёрова Ўзбекистон аёллар дзюдоси тарихида биринчи олтин медал совриндори бўлди

© IJF
Спорт
Ҳавола олиш
37721

17 ёшли Ўзбекистонлик дзюдочи қиз Сараевода ўтказилган мусобақада жаҳон чемпиони унвонига эга бўлди.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Босния ва Герцоговинада ўтказилган чемпионатда самарқандлик ёш спортчи ғолиб булди, деб хабар берди Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг матбуот хизмати.

Диёра Келдиёрова, 48 килограммгача булган гуруҳнинг ҳал қилувчи жангида, ўзининг Нидерландиялик рақибига имкон қолдирмади.

“Диёра олишувга қатъият ва ишонч билан киришди ва спортчиларга хос хотиржамлик билан Венгрия, Бразилия ва Нидерландиялик рақибларини бирин-кетин “титиб” ташлади”, — дейшди Диёранинг тренерлари Хуршид Холиқов ва Валерия Кигай.

Сараевода 5-9 августда бўлиб утаётган турнирда дунёнинг 59 мамлакатидан келган 500 спортчи қатнашди. Шу жумладан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам.
Дзюдо бўйича бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида Ўзбекистондан жами ўн киши қатнашди: Манучер Ширинов, Арслонбек Тожиев, Беҳруз Амандавлатов, Ғолибжон Сулаймонов, Жасур Содиқов, Шерхон Тўрабобев, Аловиддин Жўрақулов, Шохрух Тўраев. Қизлардан Гулнур Муротбоева ва Диёра Келдиёрова.
Спортчилар муҳим мусобақага анча олдин Тошкентдги Дзюдо ривожлантириш Осиё марказида шуғулланишни бошлаган эдилар. Сараевога борган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари республикада ўтказилган дзюдо чемпионати ғолибларидан ташкил топган.

Диёра 1998 йилнинг 13 июлида Самарқандда туғилди. Шу йилнинг июнь ойида Чирчиқда ўтказилган “Осиё Очиқ Кубоги” чемпиони бўлди. Бир йил аввал ёш спортчи ўқувчилар орасида “Европа Кубоги”нинг бронза медали совриндори бўлган эди.

Асосий мавзулар