10:17 13 Декабр 2017
Эфир
Тўрабек Тиркашев ўсмирлар орасида жаҳон чемпиони.

Ўзбекистонлик курашчи ўсмирлар орасида жаҳон чемпиони бўлди

© Пресс-служба Ассоциации спортивной борьбы Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
6001

Ёш спортчи кураш бўйича Босния ва Герцоговинада ўтказилган жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади.

 

ТОШКЕНТ,  27 авг – Sputnik. Тўрабек Тиркашев Сараевода ўтказилган жаҳон чемпионатида “олтин медал” совриндори бўлди, — деб хабар берди Ўзбекистон Спорт кураши ассоциациясининг матбуот хизмати.

Босния ва Герцоговина пойтахтида грек-рим усулида спорт кураши бўйича ўсмирлар орасида ўтказилган мусобақа якунланди.

Ўзбекистонлик курашчи Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионати совриндори бўлди.

Ўзбекистонлик ёш спортчи Тўрабек Тиркашев дастлабки раундларда Литва ва Қозоғистонлик рақиблари устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ярим финалда у Япониялик Каито Инаба устидан ғалаба қозонди. Финалда эса Туркиялик Керем Камал устидан ғалаба қозонди.

Сараевода ўсмирлар ва аёллар орасида эркин кураш, грек-рим ва аёллар кураши бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати 25 августда бошланди. Республика терма жамоасида барча уч йўналиш қатнашчилари бор эди. Июнда Ҳиндистонда ўтказилган Осиё чемпионатида Тиркашев учинчи ўринни эгаллаганди.     

 

Асосий мавзулар