16:58 11 Декабр 2016
Эфир
Шарқона кураш усталарининг намунали чиқиши. Архив суръат

Ўзбекистонлик каратэчилар Япониядан 15та олтин медал билан қайтиб келишди

© Sputnik/ Александр Поляков
Спорт
Ҳавола олиш
212 0 0

Токиода Шотокан каратэ-до услуби бўйича XIIчи Халқаро жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

 

ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Япониядан 15 олтин, 8 кумуш ва 12 бронза медаллари билан қайтиб келишди, деб хабар берди “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Ўзбекистонлик спортчи Хўжақулов “Кумитэ” туридаги мусобақаларда 13 ёшли спортчилар орасида энг юқори ўринни эгаллади. Каратэчи Файзуллаев 16-17 ёшлилар гуруҳидаги барча спортчиларни енгиб олтин медал совриндори бўлди. 18-20 ёшлилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Истамов иккинчи ўринни эгаллади.

Иброҳимов, Бобоев ва Абдумуталовлар ҳам шоҳсупанинг энг ююқорисига чиқишди. Жаҳон чемпиони унвонини Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоларидан икки киши эгаллади: Алламбергенова (18-19 ёшлилар орасида) ва  Бобоева (12-13 ёшлилар орасида).

Бутунжаҳон  Шотокан каратэ-до федерацияси, мусобақа натижаларига асосланиб Ўзбекистон терма жамоаси устози Хўжақуловни энг яхши тренер деб тан олди.   

Бутунжаҳон  Шотокан каратэ-до федерацияси вице-президенти ва мусобақа ташкилий қўмитаси  раиси Харуо Уэда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақаларда муваффақиятли қатнашганини ва спорт йўналишдаги Япония ва Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтиришга таёр эканлигини айтиб ўтди. Шотокан каратэ-до чемпионатида умумий ҳисобда дунёнинг 46 мамлакатидан 300дан зиёд спортчи қатнашди.     

 

Асосий мавзулар