19:22 07 Декабр 2016
Эфир
Валерий Непомнящий футбол мураббийи. АРхив суръат

Собиқ мураббий : Ўзбекистон жамоаси алббатта Филлипиндан устун бўлади

© Sputnik/ Алексей Даничев
Спорт
Ҳавола олиш
196 0 0

Валерий Непомнящий:Ўзбекистонда ишлаган вақтларини жуда илиқ сўзлар билан эслайди.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Хабарингиз борки, кеча Ўзбекистон терма жамоаси Филлипин устидан 5:1 ҳисобида ишончили ғалаба қозонди.

Ўйиндан олдин Sputnik мухбири "Пахтакор" клубининг ва Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи, ҳозир Россиянинг Томск шаҳрида яшаётган Валерий Непомняший билан боғланиб Ўзбекистон жамоасининг ушбу ўйиндаги имкониятлари ҳақида фикр билдиришни сўради.

"Мен жуда яхши тушунаман, Ўзбекистон жамоаси, албатта, Филлипиндан устун бўлиши керак", — деди Непомняший ва ҳозир кўриб турганимиздек, ҳақ бўлиб чиқди.

Ўзбекистонда ҳозир футболни ривожлантиришга жуда катта эътибор берилаяпти. Мамлакат раҳбариятидан тортиб футбол билан боғлиқ ташкилотларгача жиддий ишламоқда. Бунинг натижасини Жаҳон чемпионатида 17 ва 20 ёшли ўйинчилар кўрсатган юқори натижаларга қараб тушунса ҳам бўлади. Шундай экан, кучли жамоа йиғишга албатта асос бор, дейди собиқ мураббий.

Валерий Непомняший Ўзбекистонда ишлаган вақтларини жуда илиқ сўзлар билан эслайди. Унинг сўзларига қараганда, атрофида фақат марҳаматли ва кўнгилчан одамлар бўлган.

"Мен жуда бахтли одам бўлсам керак. У ерда яшаган пайтларим одамларнинг бир-бирига ва менга бўлган мунособатидан ниҳоятда лаззатланиб яшардим. Менга ҳамма нарса ёқарди, Самвел ҳам", — эслайди тренер.

Футбол ҳақида гапирганда, ҳозир Осиёда жуда кучли командалар кўп: Корея, Япония, Австралия. Уларга тенг келиш осон бўлмайди, албатта, дейди тренер.

"Мен, Ўзбекистон терма жамоасига, чин кўнгилдан, сараловчи ўйинлардан ўтиб 2018 йил Жаҳон чемпионатида қатнашишни тилайман", — деди мураббий.

Валерий Непомнящий — Ашхободнинг "Скиф" ва Самарқанднинг "Спартак" жамоаларида ҳужумчи бўлиб ўйнаган.

Мураббийлик тажрибасида Камерун терма жамоасини, Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Россия клубларида ишлаган. 2006 йилда Ўзбекистон миллий жамоасига ва "Пахтакор" клубига бошчилик қилган. Ҳозирги кунда Россия премьер лигасидаги "Том" клуби бош мураббийи.

Асосий мавзулар