16:57 08 Декабр 2016
Эфир
Хуршид Тожибаев ва Берик Абдрахманов - АПБ чемпионлик камари учун жанг. Воқеа жойидан олинган суръат

Ўзбек боксчиси Хуршид Тожибоев АПБ версияси бўйича чемпион бўлди.

Карим Пулатханов
Спорт
Ҳавола олиш
123 0 0

Тошкентда 60 кг вазн тиофаси бўйича АРВ (AIBA boxing) турнирининг биринчи босқичи ўтказилди.

Тошкент, 20 сен — Sputnik. Ўзбек боксчиси Хуршид Тожибоев Қозоғистонлик Берик Абдураҳмоновни енгиб АРВ ассоцациясининг чемпионлик камарини қўлга киритди, Ўзбекистон бокс Федерацияси хабари асосида.

Мусобоқа Ўзбекистон бокс Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Спорт ишлари бўйича маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпиада қўмитаси ва Халқаро бокс ишқибозлари ассоцацияси — (AIBA) ҳамкорлигида ўтказилди.

Титул учун бўлган жангда Тожибоев АРВ чемпионлик камарини ҳимоя қилиш учун 60 кг ванзлилар орасида Қозоғистонлик Берик Абдураҳмоновга қарши рингга чиқди. Рақиблар 2015 йилнинг қишида учрашган эди ва ўшанда Қозоғистонлик спортчи ғалабага эришганди.

Ўзбекистон миллий олимпиада комитети вакили Фарход Турдиев жанг олдидан берган изоҳида, иккала спортчи ҳам яхши тайёргарлик кўрганлигини ва АПБ белбоғи учун бўлажак жангда бор кучлари билан курашишини айтди.

Жанг пайтида рақиблар жуда тез ва усталик билан ҳаракат қилтшди. Жанг охирига етай деганда қатнашчилар чарчрганлиги сезилди. Қатнашчиларнинг яхши тайёгарлик кўрганлигига қарамасдан, Ўзбекистонлик Хуршид  очколар бўйича олдинда борди. У фақатгина бир раундни рақибига бой берди.

Тожибоев ўзининг техникаси  жисмоний тайёргарлиги ва танлаган тактикаси билан вақти вақти билан ҳимояни йўқотган, баъзан жанг усулига вақтида мослаша олмаган қозоғистонлик рақиб  устидан ғалабани қўлга киритди. Охирги ҳисоб бўйича судялар бир овоздан Хуршид Тожибоевни ғолиб деб топишди. У ярим профессионал бокс камарини қўлга киритди.

“Мен бу яккама якка бўлган жангда ғалаба қозонганимдан мамнунман. Бу матч-реваншда ғалаба қозонмасликни иложи йўқ эди. Устоз ва мураббийларимга, ҳамда ишқибозларимга раҳмат. Улар мени бугун жуда яхши қўллаб-қувватлашди”, —  деди журналистлар билан бўлган суҳбатда Хуршид Тожибоев.

Халқаро Ҳаваскор бокс ассацацияси (AIBA) президенти Чинг Куо ВУ сўзларига қараганда бу ғалаба Ўзбекистон учун жаҳон майдонида янги имкониятлар яратади.

Ушбу учрашув билан бир пайтда рейтинг очколар учун яна учта жанг бўлиб ўтди. 75 кг вазн тоифасида Улугбек Хақбердиев руминялик Нечита Лазар-Лоанни нокаут билан енгди. 81 кг гача бўлганлар орасида Шухрат Абдуллаев яна бир Руминялик боксчи Бибирисиа Марджиану Александрни нокаут қилди.

Учинчи 91 кг вазнлилар орасида Улуғбек Мубинов Сербиялик рақибиМилитин Станковичга имконият қолдирмади 3:0.

Асосий мавзулар