19:41 30 Апрел 2017
Эфир
Боксерлар жанги. Архив сурат

Уч ўзбек боксери Дохада ЖЧ финалига чиқди

© Fotolia/
Спорт
Ҳавола олиш
11424

Олтин медал учун бирданига уч ўзбек боксери курашади – Муроджон Ахмадалиев, Фазлиддин Ғойибназаров ва Бектемир Мелиқўзиев. Улар финалда Ирландия ва Кубаликлар билан учрашади.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қатар пойтахтида ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон Чемпионати финалига уч ўзбек спортчиси чиқди. Муроджон Ахмадалиев, Фазлиддин Ғойибназаров ва Бектемир Мелиқўзиевлар ярим финалда рақибларини енгиб кейинги босқичга ўтди, дейилган мусобақа расмий сайтида.

Якшанба куни бўлиб ўтган жангда, 56кг вазн тоифасида қатнашаётган Ахадалиев Ҳиндистонлик Тхапу Шивани 3:0 ҳисобида енгди. 64 кг вазн тоифасида қатнашаётган Ғойибназаров Таиландлик Вуттичаи Масукани худди шунақа, 3:0 ҳисоб билан енгди. 75 кг вазн тоифасида қатнашаётган Мелиқўзиев Ирландиялик Майклом О'рaйлни 2:1 ҳисобда енгди.

Финалда Ахмадалиев Ирландиялик Майкл Конлан, Ғойибназаров Кубалик Ясниэра Толедо ва Мелиқўзиев ҳам Кубалик Арлену Лопесу билан беллашади.

Бугун, душанба куни, финалга чиқиш учун яна уч Ўзбекистонлик спортчилар беллашув ўтказади: Элнур Абдураимов (60кг), Элшод Расулов (81кг), Баҳодир Жалолов (91кг).  

Асосий мавзулар