11:05 23 Август 2017
Эфир
Допинг-контроль. Архив сурат

Чагаевни енгган Лукас Браун қонида допинг топилди

© Sputnik/ Илья Питалев
Спорт
Ҳавола олиш
134 0 0

Руслан Чагаев устидан ғалаба қозонган Лукас Браундадан жангдан кейин олинган қон анализда допинг топилди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Австралиялик боксер Лукас Браун Ўзбекстонлик боксер Руслан Чагаев билан WBA чемпиони белбоғи учун бўлган жангдан кейин топширган анализида допинг топилди, деб хабар бермоқда Р-Спорт, ESPN хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Грозный шаҳрида бўлиб ўтган жангда, рефери ғалабани техник нокаут билан Лукас Браунга берган эди. Жанг тугаши биланоқ Руслан Чагаев бундай реферининг бундай қароридан норози эканлигини билдирган эди.

Умумжаҳон Допингга қарши қўмитаси (WADA) жангдан кейин ўтказган допинг текширувида Австралиялик боксчининг қонида кленбутерол моддаси топилган.

Аслида бронхиал астма ва бошқа ўпка касалликларига қарши кураш учун мўлжалланган кленбутерол моддаси охирги вақтларда спортчилар томонидан организмдаги ёғни қуритиш ва шунинг ҳисобдан қисқа вақт ичида вазн ташлаш мақсадида кенг фойдаланилмоқда. Кленбутерол VADAнинг таъқиқланган дорилар рўйхатига киритилган.  

Агар Браун допингга қарши қоидаларни бўзганликда айбдор деб топилса, у WBA чемпиони титулидан маҳрум бўлади.   

Асосий мавзулар