Ўзбекистонлик рекордчи Жамшид Тўраев билан интервью

© Личный архив Джамшида ТураеваДжамшид Тураев
Джамшид Тураев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки бармоқда тортилиш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига тушган биринчи Ўзбекистон фуқароси Жамшид Тўраев Sputnik мухбири билан суҳбатда бўлди.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik, Анастасия Александрова. Ўзбекистонлик Жамшид Тўраев бир дақиқа ичида икки бармоқда тортилиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. У ҳозир ушбу спорт турида жаҳонда биринчи ўринда ва Гиннеснинг рекордлар китобига тушган биринчи Ўзбекистон фуқароси бўлди.  

Спортчи биз билан ўз муваффақиятининг сирлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

Сиз болаликдан спортни севганмисиз?

- Ҳа, мен чиндан ҳам спортни болалигимдан севаман. Мен Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида туғилганман, отам Тўраев Ризоқул ҳам спортчи бўлган. Менимча, ҳаёт йўлимни танлашимга ҳам у киши сабаб бўлган.

© Личный Архив Джамшида ТураеваДжамшид Тураев
Джамшид Тураев - Sputnik Ўзбекистон
Джамшид Тураев

Сиз ўзингиз севган спортчи борми, кимниг мухлиси бўлгансиз?

- Ҳа, бор! Брюс Ли – машҳур актер, режиссер ва файласуф.

Болалигингизда ким бўлишни орзу қилгансиз?

- Болалигимда велосипедчи ёки футболчи бўлишни орзу қилганман. Афсуски, бунга эриша олмадим. Худога шукурки, бу борада ўғлимнинг омади чопган. Ҳозир у Грецияда энг машҳур болалар футбол жамоасининг капитани. Биз ҳозир оиламиз билан Кипрнинг Лимассол шаҳрида яшаймиз. Рафиқамнинг исми Дилбар. Ўғлимизнинг исми Максимос, қизимининг исми Гулшода. Қизим мактабнинг энг яхши ўқувчиси.

© Личный архив Джамшида ТураеваСын Джамшида Тураева
Сын Джамшида Тураева - Sputnik Ўзбекистон
Сын Джамшида Тураева

Кипрда яшаш сизга ёқадими, Ўзбекистонни, ўзбек таомларини соғинмайсизми?

- Кипрда яшаш яхши. Бу ерда мен фитнес-мураббий бўлиб ишлайман. Бунинг учун ўқиб диплом олдим. Лекин Ватанда, албатта, бутунлай бошқача муҳит ва руҳий мадад ҳис қилади киши. Менга ҳар куни Ўзбекистондан неча киши хат ёзишини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсиз! Ҳамма менга, менинг ютуғим уларни спорт билан шуғулланишга ва янги ғалабаларга илҳомлантирганини айтишмоқда. Ўзбекистоннинг ҳар бир маҳалласида спорт билан шуғулланаётган ёшлар мендан маслаҳат сўраб мурожаат қилишади.

Таомлар масласида эса, сиз ҳақсиз… Мен албатта соғлом овқатланиш тарафдориман, лекин ош ва сомсани жуда соғиндим. Булар ўзбек таомлари орасида менинг энг яхши кўрган таомларим. Ҳозирча менинг овқатларим мана булар:

© Личный архив Джамшида ТураеваРацион Джамшида Тураева
Рацион Джамшида Тураева - Sputnik Ўзбекистон
Рацион Джамшида Тураева

Ўзбекистонда борганингизга кўп вақт бўлдими?

- Охирги марта мен она ватанимда беш йил олдин бўлган эдим. Бу йил Ўзбекистонга боришимдан жуда хурсандман. Ўзбекистонга бориб, айнан ўша ерда янги рекорд ўрнатишни режалаштирганман.

У қандай рекорд, унга аллақачон таёргарлик кўраётган бўлсангиз керак?

- Менинг мақсадим америкалик томонидан ўрантилган Most Clap Pull Ups (сакраб тортилиш) номли рекордни янгилаш. Мен бунда ғалаба қозонишимга ишонаман. Умуман, менда ҳали яна бешта рекорд ўрнатиш режаси бор.  

Биз сизга янги ютуқларга эришишингизга омад тилаймиз. Бу йил ўрнатган рекордингиз ҳақида айтиб беринг, бундай натижаларга эришиш қийин бўлдими?

- Мен бунга эришиш учун олдимга аниқ мақсад қўйиб, ўз устимда олти йил астойдил ишладим. Умуман, Гиннеснинг Рекордлар китобига тушиш, бу — ўзини ва ўз ватанини машҳур қилиш ҳамда тарихда қолиш учун ноёб имконият.

Айтганча, Гиннес қўмитасининг талаблари жуда қаттиқ. Рекорд ҳисобга олиниши учун, биринчидан, видеоисбот ва фотосуратлар иккинчидан Европарламентдан уч гувоҳ бўлиши талаб қилинади. Рекордлар инсон қурби етадиган, такрорлаш имкони бор ва ўлчаб бўладиган хусусиятларга эга бўлиши керак. Инсонга ва жамиятга зарар еткизиши мумкин бўлган рекордлар ўрнатиш таъқиқланган.

Янгиликлар лентаси
0