Ғолиблар қайтиши: Тошкент олимпиадачиларни кутиб олди

© "Водители Ташкента"Ўзбек спортчилари Риодаги Олимпиададан қайтишмоқда
Ўзбек спортчилари Риодаги Олимпиададан қайтишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбек спортчилари мамлакат тарихидаги энг муваффақиятли Олимпиададан қайтишди. Тошкент спортчиларни гўёки ҳақиқий қаҳрамонларни кутиб олгандек қаршилади.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида юқори натижаларини қайд этган Ўзбекистон спортчилари Тошкентга қайтиб келишди. Тошкент халқаро аэропортида спортчиларни миллий байроқларни кўтариб олган минглаб одамлар ўз қаҳрамонларини кутиб олиш учун тўпланишди деб хабар қилади "Водители Ташкента" гуруҳи.

"Рио Олимпиадасида қатнашган ўзбек делегациясини аэропортнинг ўзи кутиб олишди. Шу куни кун давомида одамлар ижтимоий тармоқларда шаҳар аҳолисини ажойиб натижа билан қайтаётган олимпиадачиларни кутиб олишга чақиришган эди", — дейилади хабарда.

Олимпиадачиларни уларга ваъда қилинган пул мукофотидан ташқари яп-янги Malibu автомобиллари кутмоқда.

Тошкент вақти билан 20.20да "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг махсус рейс орқали пойтахт аэропортига учиб келган спортчиларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев, шунингдек минглаб спорт ишқибозлари қарши олдилар.

Спортчилар "Биз сиз билан фахрланамиз!", "Ўзбекистон — келажаги буюк давлат" ёзувлари битилган автобусларда спорт ишқибозлари кутиб турган Бобур, Нукус, Афросиёб, Шароф Рашидов ва Навоий кўчалари бўйлаб Миллий Олимпия биносига қадар боришди. Энг сўнгги бекатда олимпиадачилар шарафига гулдурос ва давомли қарсаклар янгради.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов сешанба куни бўлиб ўтган ўйинлар ғолибларини тақдирлаш тўғрисида фармонни имзолаган эди. Мукофотнинг умумий миқдори 1,525 миллион долларни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов: Ўзбекистонда спорт соҳасида эришилаётган ютуқлар билан фахрланиш мумкин!
Фармонда кўрсатилишича, олтин медални қўлга киритган республика спортчиларига — 200 минг доллар, кумуш медал эгалари — 100 минг доллар, бронза медали соҳибларига эса — 75 минг доллар пул мукофоти оладилар.

Бразилияда ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 21 ўринни эгаллашди, ўзбек боксчилари эса дунёнинг энг яхши боксчилари сифатида тан олиндилар.

Олимпиада иштирокчилари Ўзбекистонга 13та медал билан қайтдилар: 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза.

© SputnikРиода олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган ўзбек спортчилари
Риода олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган ўзбек спортчилари - Sputnik Ўзбекистон
Риода олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган ўзбек спортчилари
Янгиликлар лентаси
0