03:37 14 Декабр 2017
Эфир
ФИФА президенти Жанни Инфантино. Архив сурат

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати учта мамлакатда ўтиши мумкин

© Sputnik/ Александр Вильф
Спорт
Ҳавола олиш
46310

Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) 13-14 октябрь кунлари Цюрихда 2026 йилги жаҳон чемпионатининг учта мамлакатда ва 40та терма жамоа иштирокида ўтказилишини муҳокама қилади.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) 13-14 октябрь кунлари Цюрихда 2026 йилги жаҳон чемпионатининг учта мамлакатда ва 40та терма жамоа иштирокида ўтказилишини муҳокама қилади, деди ФИФА президенти Жанни Инфантино, РИА Новости хабарига асосан.

2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда ариза бериши кутилмоқда. Инфантино ФИФА президентлигига сайловлар олдидан агарда ғалаба қозонса жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32тадан 40тага оширишини билдирганди.

"Бу икки мавзу шубҳасиз муҳокама қилинади. Футбол учун яхши бўладиган нарсаларни чегараламаслик керак, деган бўлардим. Нима бўлишини кўрамиз, лекин КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерацияси) анчадан буён жаҳон чемпионати ўтказиш ҳуқуқини олгани йўқ, — дея Инфантинонинг сўзларидан иқтибос келтиради Ассошиэйтед Пресс. – Менимча, ҳозир ҳамма нарсанинг имкони бор. Менинг 40та жамоа иштироки бўйича фикрим ўзгаргани йўқ ".

"Биз яна саккизта жамоа қўшилиб қатнашган Франциядаги Европа чемпионати мисолида бу кўплаб мамлакатларда қанчалик яхши кутиб олинганини кўрдик. Бундай воқеалар шунчаки мусобақадан ҳам кўра кўпроқ мавқега эга, бу ижтимоий лойиҳалар бутун жаҳон учун мўлажалланган", — деб қўшиб қўйди ФИФА раҳбари.

Асосий мавзулар