Паралимпиаданинг биринчи куни Ўзбекистон жамоаси 8 медал ютиб олди

© REUTERS / Jason CairnduffПаралимпиада енгил атлетикачиси Хусниддин Норбеков
Паралимпиада енгил атлетикачиси Хусниддин Норбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Медаллар ҳисобида айни дамда Ўзбекистон АҚШ ва Бразилиядан ўзиб учинчи ўринда жойлашди, олдинда фақат Хитой ва Буюк Британия.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон паралимпиада мусобақаларнинг биринчи куни уч олтин икки кумуш ва уч бронза медали ютиб олди, деб хабар қилмоқда Паралимпиаданинг расмий сайти.

Дзюдочилар Шерзод Намозов ва Ўткир Нигматов 60 ва 66 кг  вазн тоифасида икки олтин медал ютиб олишди, 52 кг вазн тоифасида Севинч Салаева бронза медал соҳиби бўлди.

Енгил атлетикачи Хусниддин Норбеков диск отиш бўйича 59,75 м натижа билан жаҳон рекорди ўрнатиб, жамоага учинчи олтин медал олиб келди.

Баттерфлай услубида 100метрга сузиш бўйича Кирилл Паньков кумуш медал, Музаффар Турсунхўжаев  эса бронза медал соҳиби бўлди.

Аёллар орасида 100метрга сузиш бўйича Ўзбекистонлик Муслима Одилова жамоага яна бир кумуш медал олиб келди. Фотима Амилова учинчи бўлиб якунлади ва бронза медал соҳиби бўлди.

Янгиликлар лентаси
0