Ўзбекистонлик паралимпиадачилар яна иккита медални қўлга киритишди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоасининг Паралимпиадада қўлга киритган медаллари сони 23тага (6та олтин, 4та кумуш ва 13та бронза) етди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Аҳрор Бозоров ва Дмитрий Хорлин Риода бўлиб ўтаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг бешинчи кунида иккита бронза медалини қўлга киритишди, деб хабар берилади Миллий паралимпия ассоциациясининг Facebookдаги саҳифасида.

Оғир атлетикачи Аҳрор Бозоров 80 кггача вазн тоифасида 207 кг натижа кўрсатди ва бронза медалига сазовор бўлди, Дмитрий Хорлин эса эркин усулда 400 метрга сузиш бўйича бронза медали олди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Паралимпиадада қўлга киритган медаллари сони 23тага (6та олтин, 4та кумуш ва 13та бронза) етди.

Янгиликлар лентаси
0