Ўзбекистонлик теннис ҳакамлари бир умрга четлаштирилди

Oбуна бўлиш
Улар баҳсларда учинчи томоннинг манфаати учун ҳаракат қилганликлари айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Халқаро теннис федерацияси (ITF) Ўзбекистонлик ҳакамлар Шерзод Ҳасанов ва Архип Молотягинни бир умрга дисквалификация қилди. Улар баҳсларда учинчи томоннинг манфаати учун ишлаганликлари айтилмоқда.

Ҳакамлар "Фьючерс" турниридаги мусобақаларда учинчи томоннинг букмекерлик муассасаларида пул тикиб ғолиб бўлишига ёрдамлашиш мақсадида ҳисобга ўзгартириш киритишни атайлаб тўхтатиб туришган ва мобил телефонлари орқали турли сохтакорликларни амалга оширишган.

Ҳакамларнинг четлаштирилиши зудлик билан кучга киради. Ҳасанов ва Молотягин бундан буён ITF, ATP ва WTA турнирларида ишлашмайди.

Янгиликлар лентаси
0