Тошкентда веломарафон ғолиблари аниқланди

© Jahon"Камолот-тур" веломарафони
Камолот-тур веломарафони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йилги мусобақанинг қуйи босқичларида 31,6 мингдан зиёд ўғил-қиз иштирок этди.

 

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Тошкентда "Камолот-тур" IX ёшлар веломарафонининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди, деб хабар беради "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Мазкур анъанавий мусобақа "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Маданият ва спорт ишлари, олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Республика болалар спортини ривожлантириш жамғармаси каби қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Бу йилги мусобақанинг қуйи босқичларида 31,6 мингдан зиёд ўғил-қиз иштирок этди. Улардан икки мингга яқин ҳаваскор веломарафончи ҳудудий босқичларда ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Веломарафоннинг ҳудудий босқичларида ғалаба қозонган велоспортчилар ўн тўрт километрлик масофага ўтказилган мусобақанинг мамлакат босқичида иштирок этди.

9-14 ёшли иштирокчилар ўртасида хоразмлик Умиджон Бахтиёров биринчи, наманганлик Акбар Нуриддинов иккинчи ва пойтахтлик Фазлиддин Рўзимов учинчи ўринни эгаллади.

Тошкентдаги велопойга - Sputnik Ўзбекистон
Бугун вело марафон туфайли Тошкентнинг бир неча кўчалари ёпилади

15-17 ёшли ҳаваскор веломарафончилар ўртасидаги мусобақада қорақалпоғистонлик Илҳом Есалиев маррага биринчи етиб келди. Қашқадарёлик Асомиддин Боқиев иккинчи, андижонлик Муҳаммадазиз Турсунбоев учинчи бўлди.

"Велоспорт билан тўққиз ёшимдан шуғулланаман. Мусобақада ғолиб бўлганимдан хурсандман. Веломарафон ташкилотчиларига раҳмат ",-дейди Илҳом Есалиев.

18-30 ёшли пойгачилар ўртасидаги баҳсларда Тошкент шаҳридан Жавоҳир Эгамбердиев олтин, Бухоро вилоятидан Денис Голованов кумуш, Жиззах вилоятидан Нодир Хурсанов бронза медални қўлга киритди.

"Бу веломарафонда учинчи марта қатнашмоқдаман. Бу йилги мусобақаларда қатнашчилар, айниқса ёшлар сони кўп бўлди. Веломарафон орамизда спорт ишқибозлари кўплигининг исботи бўлди", деди Эгамбердиев.

Веломарафон иштирокчилари "Энг ёш иштирокчи", "Фахрий велопойгачи", "Энг маҳоратли техник пойгачи", "Энг иродали велопойгачи" каби номинациялар бўйича ҳам тақдирланди.

 

Янгиликлар лентаси
0