Ўзбек дзюдочилари ўз рекордларини янгилашди

Дзюдо кураши
Дзюдо кураши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик дзюдочилар йигирмата медалга сазовор бўлдилар

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Халқаро дзюдо федерацияси билан махсус келишувга кўра, Тошкентда тўртинчи йилдирки Гран-при туркумидаги мусобақалар ўтказиб келинмоқда, деб хабар беради "Жаҳон" АА.

Ушбу мусобақада ўзбек дзюдочиларининг 2013 йилги иштироки муваффақиятли бўлган. Ўшанда улар ўн учта медал билан тақдирланишганди. Бу муваффақиятни яна қайтаришнинг имкони йўқдек туюларди. Лекин ушбу рекорд янгиланди. Дунёнинг 20га яқин давлатидан 135 нафар спортчи қатнашган бу йилги мусобақаларда ўзбекистонлик дзюдочилар йигирмата медалга сазовор бўлдилар, уларнинг олтитаси олтин медалдир. Ҳали ҳеч бир жамоа умумий ҳисобда бунчалик ишончли ғалабага эришмаган.

— Бразилияда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларидан кейин терма жамоамиз таркиби деярли 80 фоизга янгиланди, — дейди республика дзюдо федерацияси бош котиби Дмитрий Адисман. – Эндиликда таркибни асосан ёш ва умидли йигит-қизлар ташкил этишмоқда. 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага тайёрланувчи авлодлар алмашинуви жараёни кетмоқда. Хусусан, Ришод Собиров, Абдулла Тангриевлар катта спортдаги чиқишларини якунладилар. Уларнинг ўрнини ким эгаллайди? Биз мазкур Гран-при турнирида мана шу саволга жавоб олишимиз лозим эди. Мураббийларимиз ёшларимиз фахрийларимиздан асло қолишмасликларига ишонч ҳосил қилишди. Ҳаммаси кутилганидан ҳам аъло бўлди.

Кимоно кийимидаги жангчи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда дзюдо бўйича Гран-При ўтказилади

Айниқса, аёллар терма жамоаси мураббийларни қувонтирди. Улар умумий медаллар шодасига саккизта медални қўшиб қўйишди. Гулноза Матниёзова, Диёра Келдиёрова, Нодира Гулова, Муқаддас Кубеева, Гулойим Жумабоева, Санобар Султонова, Кумуш ва Раҳима Йўлдошевалар шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олдилар.

Эркаклар терма жамоасида ҳам ёшлар ўзларини кўрсатдилар. Таниқли дзюдочилар қаторида Муҳриддин Тиловов, Давлат Бобонов, Яхё Имомов, Сойиб Қурбонов, Мирзоҳид Фармоновлар ўзларининг нималарга қодир эканликларини намойиш этдилар.

Янгиликлар лентаси
0