02:16 10 Декабр 2016
Эфир
Ўзбекистонлик футболчи қизлар архив сурат

Ўзбекистонлик футболчи қизлар кубок ғолиби бўлишди

© Федерация футбола Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
117 0 0

Ўзбекистонлик қизлар турнир давомида барча учрашувларда йирик ҳисобдаги ғалабаларни қайд этди

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. Тошкентда ўтказилган 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги биринчи Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси кубогида Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси мусобақа ғолибига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси сайтида маълум қилинган.

15-17 октябр кунлари бўлиб ўтган мазкур турнирда 4 жамоа: Тожикистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон жамоалари қатнашди.

Таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик қизлар турнир давомида барча учрашувларда йирик ҳисобдаги ғалабаларни қайд этди. Дастлабки учрашувда улар Тожикистон жамоаси устидан 8:1 ҳисобида устунликка эришишган бўлса, кейинги ўйинда қирғизистонлик қизларни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Турнирнинг сўнгги учрашувида Ўзбекистон эронлик қизларга қарши майдонга тушди. Ушбу ўйин Баҳром Норсафаров бошқариб бораётган Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якун топди.

Шу тариқа  19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги биринчи Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси кубогининг илк ғолиби Ўзбекистон бўлди.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392