Тошкентда бўлиб ўтган халқаро шахмат турнири ғолиби Шаҳриёр Мамедёров бўлди

© Ricardo630Шахматные фигуры
Шахматные фигуры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Амир Темурнинг 680 йиллик юбилейига бағишланган шахмат турнирида Озарбайжон, Россия, Украина ва Ўзбекистон шахмат юлдузлари иштирок этди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Тошкентда халқаро шахмат турнири якунига етди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Шахмат федерацияси.

Буюк саркарда Амир Темур юбилейига бағишланган шахмат турнири мукофот фонди 50 минг долларни ташкил қилди. Мусобақада Озарбайжон, Россия, Украина ва Ўзбекистон шахмат юлдузлари иштирок этди.

Турнирда Озарбайжонлик шахматчи Шаҳриёр Мамедёров ғолиб чиқди. У 12 ўйинда 8 очко тўплаб турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади.

Исроиллик Борис Гельфанд 6 очко тўплаб иккинчи ўринга сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов ва Украиналик Руслан Пономарев 5 очкодан тўплаб учинчи ўринни эгаллашди.

Янгиликлар лентаси
0