10:23 24 Январ 2018
Эфир
Дзюдо мусобақалари. Архив сурат

Ўзбекистонлик дзюдочилар Тюменда беллашади

© НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
3311

Хизмат вазифасини ўташ вақтида қурбон бўлган ИИБ ходимлари хотирасига бағишланган Халқаро дзюдо турнирида Ўзбекистонлик спортчилар ҳам қатнашади.

ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Россиянинг Тюмен шаҳрида бўлиб ўтадиган "Хизмат вазифасини ўташ вақтида қурбон бўлган ИИБ махсус бўлинмалари ходимлари хотирасига бағишланган" Халқаро дзюдо турнирида 16 мамлакатдан, жумладан Ўзбекистон спортчилари ҳам иштирок этади, деб хабар қилди Тюмен вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Медаллар учун баҳсларда дунёнинг 16 мамлакатидан 18 ёшгача бўлган 500 дан ортиқ спортчилар иштирок этади. Улар орасида Франция, Словакия, Словения, Белоруссия, Грузия, Хорватия, Арманистон, Корея, Хитой, Монголия, Гонконг, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон, Россия ва Узбекистонлик спортчилар иштирок этади.

Ушбу турнир бу йил учинчи марта ўтказилмоқда. Турнирда иштирок этувчилар сони ўсиб бораётгани туфайли медаллар учун кураш йилдан йилга янада қизиқарли бўлиб бормоқда.

Асосий мавзулар