Оксана Чусовитина Мексикадан медаллар билан қайтди

© НОК УзбекистанаОксана Чусовитина Мексикадаги турнирда
Оксана Чусовитина Мексикадаги турнирда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик гимнастикачи битта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Оксана Чусовитина Мексикада бўлиб ўтган Abierto Mexicano de Gimnasia спорт гимнастикаси бўйича халқаро очиқ мусобақада иккита медални қўлга киритди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик гимнастикачи таяниб сакраш бўйича 14,25 балл билан олтин медалга, кўпкураш мусобақаларида тўрт тур баллари йиғиндиси бўийча 52,225 балл тўплаб бронза медалига эришди.

© НОК УзбекистанаОксана Чусовитина Мексикадаги турнирда
Оксана Чусовитина на турнире в Мексике - Sputnik Ўзбекистон
Оксана Чусовитина Мексикадаги турнирда

Мусобақада Бразилия, Германия, Испания, Италия, Колумбия, Мексика, Руминия, Ўзбекистон, Украина ва Япония спортчилари иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, Риода бўлиб ўтган 2016 йилги Олимпиада ўйинларида 41 ёшли Чусовитина энг ёши улуғ ва Олимпиадаларда қаторасига етти марта иштирок этган гимнастикачи сифатида эътироф этилиб, ўзига хос рекорд ўрнатганди.

Янгиликлар лентаси
0