11:42 21 Август 2017
Эфир
Шаҳрам Ғиёсов

Шаҳрам Ғиёсов Осиёда йил кашфиёти деб эълон қилинди

REUTERS/Peter Cziborra
Спорт
Ҳавола олиш
27151

Ўзбекистонлик икки боксчи Осиёнинг энг яхши боксчилари деб эътироф этилди

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Осиё бокс конфедерацияси Рио-2016 Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсовни "Йил кашфиёти" деб эълон қилди. Бу ҳақда конфедерациянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) 2016 йил сарҳисобини қилиб, турли номинацияларда қитъанинг энг яхши боксчиларини ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг овоз бериш йўли орқали аниқлади.

Шаҳрам Ғиёсовга фойдаланувчиларнинг 23,3%и овоз берган.

Ўзбекистонлик яна бир боксчи Жасурбек Латипов эса AIBA Pro Boxing (APB) йўналиши бўйича 2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб тан олинди.

Асосий мавзулар