Сервер Жепаров фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин

© GOALСервер Жепаров
Сервер Жепаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда Сервер "Локомотив" сафида БААдаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футбол агенти Санъат Шарипов ўзининг Твиттердаги расмий саҳифасида ёзган.

"Эроннинг "Истиқлол" клуби яқин соатларда Сервер Жепаровга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин", деб ёзади Санъат Шарипов.

Эслатиб ўтамиз, Сервер Жепаров фаолияти давомида Жанубий Корея, Саудия Арабистони клубларида тўп сурган. У бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони чемпиони, Корея лига кубоги соҳиби ҳисобланади. Сервер 2008, 2010 йилларда Ўзбекистонда йил футболчиси, 2008, 2011 йилларда Осиёда йил футболчиси бўлган.

Айни пайтда футболчи "Локомотив" сафида БААдаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0