19:58 26 Март 2017
Эфир
FIFA штаб-квартираси. Архив сурат

ФИФА жаҳон чемпионати қатнашчилари сонини оширди

© AP Photo/ Michael Probst
Спорт
Ҳавола олиш
17330

ФИФА қарорига кўра 2026 йилдан бошлаб Жаҳон чемпионатларии янги тартибда ўтказила бошлайди.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси кенгаши Цюрихда бўлиб ўтган мажлисида Жаҳон чемпионатининг финал бўлимида жамоалар сонини 32 тадан 48тагача оширишга қарор қилди.

Янги кўринишдаги Жаҳон чемпионати 2026 йилда ўтказиладиган мусобақаларга таалуқлидир. Янги тартиб 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган ва 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧларида амал қилмайди.  

ЖЧнинг янги кўриниша ҳақида ҳали кўп нарса маълум эмас, лекин терма жамоалар ҳар бирида 3 команда бўлган 16 гуруҳга бўлиниши аниқ. Янгича тартиб учун мажлисда қатнашган ФИФА кенгаш аъзоларнинг барчаси ижобий жавоб берган.

ОАВ хабарига кўра, янги тартибдаги ЖЧда квоталар қуйидагича белгиланади: Европа мамлакатларига— 16, Африка мамлакатларига — 9,5, Осиёга — 8,5, Жанубий Америкага  - 6,5, Шимолий ва Марказий америка мамлакатларига — 6,5 ўрин, Океания мамлакатларига 1 ўрин берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жамоаси айни дамда ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Олдинда Эрона  ва Жанубий Корея.

Асосий мавзулар