19:48 23 Сентябр 2017
Эфир
Сабина Шарипова

Сабина Шарипова Australian Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди

© Facebook / Tashkent open
Спорт
Ҳавола олиш
2711

Шарипова саралаш мусобақалари финалига чиқиш учун тайванлик Чан Кайчэн билан куч синашади

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова россиялик Вероника Кудерметовани енгиб Australian Open мусобақаси саралаш босқичининг иккинчи раундига йўл олди.

Ўзбекистон вакили уч сетдан иккитасини (6:4, 3:6, 6:3) ўз фойдасига ҳал қилди. Энди Шарипова саралаш мусобақалари финалига чиқиш учун тайванлик Чан Кайчэн билан куч синашади.

Ўзбекистонлик яна бир теннисчи Нигина Абдураимова эса саралаш мусобақасининг биринчи раундида хитойлик Кай-Лин Чжанга қарши кортга чиқади.

Теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати Мелбурн шаҳрида 16-29 январь кунлари бўлиб ўтади. Турнирнинг бу йилги соврин жамғармаси рекорд даражада — 50 миллион Австралия доллари ёки 36,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Асосий мавзулар