22:23 23 Октябр 2017
Эфир
ФИФА

Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида юқорилади

Freshfocus
Спорт
Ҳавола олиш
15211

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойдаги рейтингга нисбатан бир поғона юқорилади

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 568 очко билан 61-ўринга кўтарилди.

Бу ўтган ойдаги кўрсаткичга нисбатан 1 поғона юқорироқ. Ўзбекистон термаси Осиё Футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. 816 очко билан Осиёда 1-ўринни сақлаб қолган Эрон жаҳонда 29-ўринда бормоқда. Жанубий Корея 699 очко билан қитъада 2-поғонада, жаҳон рейтингида эса 37-ўринда.

​Австралия (649 очко) жаҳонда 44-, Осиёда 3-ўринни эгаллади. Япония (46-ўрин) ва Саудия Арабистони (48-ўрин) Осиё қитъасида 4-5 ўринлардан жой олди.

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1634 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1544 очко), учинчи ўринни Германия (1433 очко) эгаллаган.

Асосий мавзулар