Қанотсиз учишни истаганлар учун: Тошкентда биринчи батут маркази очилди

© Sputnik/СтрингерТошкентда IFly батут маркази очилиши
Тошкентда IFly батут маркази очилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ifly - батутда сакраш марказида 13та турли хил батут, поролон чуқурлиги ва баскетбол ҳалқалари қурилган. Айтишларига қараганда, 10 минут батутда сакраш учун ярим соат югурганда сарф қилинадиган энергия керак бўлар экан.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тошкентдаги Integro савдо марказида Ifly — батутда сакраш маркази очилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Мажмуа ташкилотчилари айтишига қараганда, Тошкентда жисмонан фаол ҳордиқ  чиқариш учун яна бир марказ очилди. Бу ерда каттадан кичикгача бўлган барча сакраши мумкин.

"Бу нафақат кўнгилочар марказ, батутда спорт машғулотлар ҳам ўтказиш мумкин", — деди батут маркази вакили.

Батут марказида ўз тренерлари ҳам бор. Улар ушбу спорт турига қизиқиш уйғотганларга сакраш техникаси, хавфсизлик қоидаларини тушунтиришиб беришади ва разминка ўтказишади. Фақат шундан кейин мижозларга батут залига киришга рухсат беришади.

© Sputnik/СтрингерТошкентда IFly батут маркази очилиши
Открытие батутного центра в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда IFly батут маркази очилиши
Машғулотлар нархи 7 ёшгача бўлган болалар учун — соатига 20 минг сўм, катталар учун — 30 минг сўм. Дам олиш кунлари нархлар қимматроқ — 40 минг ва 50 минг сўмни ташкил қилади.

Марказда 13та батут, поролон чуқури, сакраш учун минора ва баскетбол ҳалқалари бор. Чарчасангиз кафеда дам олиш ҳам мумкин.

Мутахассислар айтишига кўра, 10 минут батутда сакраш учун ярим соат югурганда сарф қилинадиган энергия сарфланади. Ундан ташқари батут инсон вестибуляр аппаратини мустаҳкамлаб, бош оғриш ҳолатларини камайтиради.

Марказ очилиш маросимида трамполин бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ва Пекиндаги Олимпида совриндори Екатерина Хилько иштирок этди.

"Бизнинг мамлакатда батутда сакраш спорти ривожланаётганидан жудаям хурсандман. Мен шуғулланишни бошлаган вақтларимда кўпчиллик батут нима эканини билмасди. Ҳозир эса мана шундай янги марказлар очилмоқда. Бундай жойлар очилишининг асосий ютуғи — бу ерга болалар кела бошлаши ва уларда ушбу чиройли, томошабоп ва ҳаракатларни юқори даражада мувофиқлаштирадиган спорт турига қизиқиш уйғонишидир. Бу ерда вақт ўтказиш болар учун қизиқари ва уларнинг соғлиғи учун фойдалидир", — деди Хилько.

Марказга ташриф буюрган спортчилар ҳам унинг "ақл билан ташкил қилинганини" ва болалар хавфсизлиги учун ҳамма нарса кўзда тутилганини тан олишди.

© Sputnik/СтрингерТошкентда IFly батут маркази очилиши
Открытие центра батута в Ташкенте Ifly - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда IFly батут маркази очилиши
Янгиликлар лентаси
0