07:52 21 Август 2017
Эфир
Сарвиноз Қурбонбоева

Ўзбекистонлик қиз Евросиёнинг энг гўзал шахматчиси номи учун курашмоқда

© chess.pw
Спорт
Ҳавола олиш
16031

Miss Chess Eurasia-2017 сўровномаси 9 кундан сўнг якунланади

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Яқинда ўзбекистонлик гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова chess.pw сайти томонидан ўтказилган МДҲнинг энг гўзал шахматчи қизи танловида ғолибликни қўлга киритганди. Мазкур сайт энди Евросиёнинг 2017 йилдаги энг гўзал шахматчисини аниқлашга киришди.

Даъвогарлар орасида ўзбекистонлик Сарвиноз Қурбонбоева ҳам бор. Хабар сайтга жойланаётган вақтда у 137 овоз билан билан учинчи ўринда эди. Биринчи ўринда эса тожикистонлик Мутриба Хотамий бормоқда.

Miss Chess Eurasia-2017 сўровномаси 9 кундан сўнг якунланади. Ушбу ҳавола орқали Сарвиноз Қурбонбоевага овоз беришингиз мумкин.

Асосий мавзулар