22:22 23 Октябр 2017
Эфир
Насаф  архив сурат

ОЧЛ-2017: "Аждарлар" кейинги босқичда

© Официальный сайт ФК "Насаф"
Спорт
Ҳавола олиш
32973

"Насаф" футболчилари рақиблар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритишди

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ОЧЛ-2017 ўтиш босқичи доирасидаги "Насаф" — "Ал Ҳидд" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Қаршининг "Насаф" жамоаси Баҳрайннинг "Ал-Ҳидд" клуби билан куч синашди.

Шаҳбоз Эркинов, Игорь Голбан, Дониёр Нарзуллаев ва Драган Черанларнинг урган голлари эвазига "Насаф" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўлланма олди.

Плей-офф босқичида Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда Саудия Арабистонининг "Ал-Фотиҳ" клубига қарши баҳс юритади.

Учрашувдан бир кун олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар мураббийи Ўзбекистонга фақат ғалаба учун келишгани ва "Насаф"ни ютиш улар учун ҳеч қандай сенсация бўлмаслигини билдирганди.

Асосий мавзулар