Равшан Эрматов учинчи бор жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилиши мумкин

© Nuz.uzРефери Равшан Эрматов
Рефери Равшан Эрматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Равшан Эрматов ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 турнирларида жами 9 та учрашувни бошқарган бўлиб, бу кўрсаткич бўйича жаҳон рекордчиси саналади

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин бўлган номзод ҳакамлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Равшан Эрматов, ўзбекистонлик рефери - Sputnik Ўзбекистон
Равшан Эрматов: майдондаги ишимдан камдан-кам қониқаман

Умумий рўйхатдан жами 53 нафар ҳакам жой олган бўлиб, улардан 7 нафари Осиё қитъасидан.

Хабарда билдирилишича, 3-7 апрель кунлари Италиянинг Флоренция шаҳридаги Коверчано тайёрлов марказида номзод ҳакамлар учун семинар бўлиб ўтади.

Равшан Эрматов ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 турнирларида жами 9 та учрашувни бошқарган бўлиб, бу кўрсаткич бўйича жаҳон рекордчиси саналади.

Футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати 2018 йил 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11 шаҳрида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0