04:58 23 Июн 2017
Эфир
Азизбек Абдуғофуров

Ўзбек боксчиси 15 йилдан бери ютқазмаган боксчини мағлуб этди

© Новости Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
75880

Сингапурдаги профессионал бокс кечасининг асосий жангида Азизбек Абдуғофуров WBC йўналиши бўйича Осиё бокс кенгаши чемпионлик камарини таиландлик Сиримонгкол Эамтуамдан ҳимоя қилди

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Азизбек Абдуғофуров (4-0-0, 4 КО) 15 йилдан буён мағлубият нималигини билмай келаётган таиландлик боксчини енгди, деб хабар бермоқда nuz.uz.

Сингапурдаги профессионал бокс кечасининг асосий жангида Азизбек Абдуғофуров WBC йўналиши бўйича Asian Boxing Council middleweight title — Осиё бокс кенгаши чемпионлик камарини таиландлик Сиримонгкол Эамтуамдан ҳимоя қилди.

Азизбек Абдуғофуров профессионал рингда тўрт жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонганди. WBC йўналиши бўйича Осиё чемпионлиги камари соҳиби бўлган ўзбек боксчиси совринини илк бор ҳимоя қилди.

Азизбек фаолиятидаги энг муҳим жанг бўлган ушбу баҳсда ўта кучли боксчига рўбарў келди.

Таиландлик Сиримонгкол Эамтуам профессионал рингда 93 та жанг ўтказиб, 91 марта зафар қучган, шулардан 57 тасида рақибларини муддатидан олдин енгиб, катта тажриба тўплаган. У икки марта турли вазнларда жаҳон чемпиони бўлган. Сиримонгколни қарийб 15 йилдан буён ҳеч ким енга олмаётган эди.

12 раунд давом этган жангда Азизбек тажрибали рақибини очколар ҳисобида мағлубиятга учратди ва камарини муносиб ҳимоя қилди.

Асосий мавзулар