Ўзбекистонлик паралимпиячилар АҚШга боришади

© Новости УзбекистанаВ Ташкенте встретили героев Паралимпиады
В Ташкенте встретили героев Паралимпиады - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беш ҳафтага мўлжалланган сафар 11 март куни бошланади

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. 15 мамлакатнинг имконияти чекланган спортчиларидан иборат гуруҳ Давлат департаменти иштирокида ўтказиладиган алмашув дастури доирасида АҚШга борадилар, деб хабар берди РИА Новости.

Беш ҳафтага мўлжалланган сафар 11 март куни бошланади.

Паралимпиячилар, миллий паралимпия қўмиталари раҳбарлари, ижтимоий тадбиркорлардан иборат гуруҳ таркиби Ўзбекистон, Аргентина, Арманистон, Миср, Россия, Эстония, Фижи, Грузия, Ҳиндистон, Косово, Монголия, Саудия Арабистони, Суринам, Жанубий Африка ва Венесуэла вакилларидан ташкил топган.

Алмашув дастури доирасида Америка имконияти чекланган спортчилар ассоциацияси вакиллари билан учрашув режалаштирилган. Спортчилар гуруҳи дастлаб Вашингтонга ташриф буюради, сўнгра мамлакат бўйлаб саёҳат қилади.

Янгиликлар лентаси
0