12:41 13 Декабр 2017
Эфир
узбекский боксер Фазлиддин Гаипназаров на олимпиаде в Рио

Яна бир ўзбек боксчиси профессионал боксга ўтди

© REUTERS/ /Peter Cziborra
Спорт
Ҳавола олиш
434 0 0

Фазлиддин Ғоибназаров Top Rank промоутерлик компанияси билан расман шартнома имзолади

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров афсонавий промоутер Боб Арумга тегишли Top Rank промоутерлик компанияси билан расман шартнома имзолади. Бу ҳақда компаниянинг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилинди.

Хабарларга кўра, шартномада жорий 2017 йил ҳисобидан 4та жанг ўтказиш кўзда тутилган.

Фазлиддиннинг ўзи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай деб ёзди: "Худо хоҳласа, бу бошланиши. Ўзбекистонимизни дунёга танитиш учун ҳали кўп меҳнат қиламиз. Олдинда чемпионлик жанглари турибди".

Фазлиддиннинг профессионал боксдаги дебюти 22 апрель кунига мўлжалланган. Рақиб номи шу кунларда маълум қилинади.

Асосий мавзулар