00:28 22 Ноябр 2017
Эфир
Шохжаҳон Эргашев

9 жанг - 9 нокаут: Шоҳжаҳон Эргашев

© ok.ru
Спорт
Ҳавола олиш
1585134

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Африка чемпиони Ҳамза Семпевони 1 раунддаёқ нокдаун қилди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. "Нокаутчи боксер" номини олган Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев тўққизинчи жангни ҳам муддатидан олдин якунлади, деб хабар қилмоқда Оламспорт нашри.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган жангда Шоҳжаҳон Хамза Семпевони 1 раунддаёқ мағлубиятга учратди. Айтиб ўтиш керак-ки, Хамза Семпево Россия профессионал рингига Африка чемпиони сифатида етиб келган.

Шу кунга қадар Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда 8 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини муддатидан олдинг нокаут ёки нокдаунга учратган эди.

Ушбу жангдан бироз олдин, Шоҳжаҳон ўзининг "Однокласники" ижтимоий  тармоғидаги саҳифасида қуйидаги изоҳни қолдирган эди.

"Ассалому алекум барча Мани коллаб кувватлаб турган ватандошлар сизлардан жудахам хурсандман оила азоларим дадам онам хожи отам хожи онам акам Жасурбек доим коллаб Мани кувватлаб турдилар кейинги бой 25 март кунига белгиланди хамюртлар дуо килилар Европа Камарини ватанимизга олиб кетаман худо холаса".

Шоҳжаҳон Эргашев ва Ҳамза Семпево
Шоҳжаҳон Эргашев ва Ҳамза Семпево

Асосий мавзулар