15:58 20 Сентябр 2017
Эфир
Даврон Кабулов

Даврон Кабулов Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб чиқа олишини билдирди

© instagram / davron_kabulov
Спорт
Ҳавола олиш
23172413

"Мураббийлик тажрибам йўқлигини юзимга солишмаса, "қўнғироқлар" билан таркиб танлашга аралашишмаса, Ўзбекистон МТЖни ЖЧга олиб чиқа оламан. Текинга, пул керакмас. 4 йил Ватаним учун ойликсиз ишлашга тайёрман", - деб ёзган Кабулов

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. "Миллион" жамоаси бошловчиси Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда "Қалампир.уз" ёзмоқда.

"Мураббийлик тажрибам йўқлигини юзимга солишмаса, "қўнғироқлар" билан таркиб танлашга аралашишмаса, Ўзбекистон МТЖни ЖЧга олиб чиқа оламан. Текинга, пул керакмас. 4 йил Ватаним учун ойликсиз ишлашга тайёрман.

Терма жамоамизни ЖЧга олиб чикаман:)

Публикация от Davron Kabulov (@davron_kabulov) Мар 26 2017 в 2:55 PDT

"Бошловчилигингни қилсанг-чи", деган гапларга шошилманг: термамизни шу вақтгача Саркисян, Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомняший, Абрамов, Қосимов, Бабаян каби "тан олинганлар" бошқарди, олиб чиқолмади ЖЧга. Ҳеч нарса йўқотмайсиз, эплолмасам, 6 марта чиқолмаган мундиалга 7 марта чиқмаган бўласиз. Ваъдамнинг устидан чиқсам, ТАРИХДА БИРИНЧИ МАРТА бўлади. Жиддий айтяпман. Агар натижа олдингиларидан ёмон бўлса, яшаб турган уйимни ўртага тикишга тайёрман!", деб ёзади Даврон Кабулов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида Суриядан мағлубиятга учрагач, ўзбекистонлик футбол ишқибозлари терма жамоа мураббийига нисбатан кескин эътирозлар билдирдилар.

Асосий мавзулар