07:52 21 Август 2017
Эфир
Миша Ге фигурали учувчи (Узбекистан). Архив сурат

Ўзбекистонлик Миша Ге Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди

© Sputnik/ Виталий Белоусов
Спорт
Ҳавола олиш
11520

Миша Хельсинкида бўлиб ўтган ЖЧда оғриқни босувчи дорилар ёрдамида бўлсада, ўз дастурини тўлиқ ижро этди. Бунинг эвазига у Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Қишги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик энг таниқли фигурали учувчи Миша Ге, улкан қийинчиликларга қарамасдан, Хельсинкида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб 2018 йилги Қишги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Турнир қоидаларига кўра, Олимпиадада иштирок этиш учун барча конкурслар бўйича жамланган баллар бўйича 13 ўриндан юқори ўрин эгаллаш керак. Миша Ге 243,45 балл жамлаб, 12 ўрин эгаллади.

Айтиб ўтиш керак-ки, Миша машқ давомида олинган кўплаб жароҳатлари туфайли, оғриқ қолдирувчи дорилар таъсирида муз устига чиқди ва энг мураккаб бўлган тўрт айланишли сакрашлардан воз кечди. Лекин, дастурининг қолган қисмини, жумладан иккита "тройной аксель"ни у бекаму-кўст бажарди ва томошабинларнинг кўплаб олқишига сазовор бўлди.

Умид қиламизки, Миша Қишги Олимпиада ўйинларига қадар барча жароҳатларини даволаб, яхши формада мусобақаларга етиб келади.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ге ўз спорт карьерасини якунлаб дастурлар постановкачиси бўлиш эҳтимоли ҳақида гапирган эди.

Асосий мавзулар