Артур Таймазов: медалларимни ҳамиша ҳалол кураш билан қўлга киритганман

© MARWAN NAAMANI / AFPСамый титулованный спортсмен Узбекистана Артур Таймазов
Самый титулованный спортсмен Узбекистана Артур Таймазов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Мен бутун ҳаётимни шунга бағишладим, соғлигимни "гиламда қолдирдим". Мен медалларни ҳамиша ҳалол курашда қўлга киритганман. Ҳеч қачон тақиқланган моддалар истеъмол қилмаганман", деб ёзди Артур Таймазов

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. ХОҚнинг маълумотига кўра, ўзбекистонлик курашчининг допинг синовидан тақиқланган моддалар — туринабол и станозолол топилган.

Артур Таймазов бу хабарга нисбатан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида муносабат билдирди. Спортчининг айтишича, Олимпиада чемпиони бўлиш унинг болаликдаги орзуси бўлган.

"Мен бутун ҳаётимни шунга бағишладим, соғлигимни "гиламда қолдирдим". Мен медалларни ҳамиша ҳалол курашда қўлга киритганман. Ҳеч қачон тақиқланган моддалар истеъмол қилмаганман. 16 йил давомида бир йилда бир неча марта допинг синов топширганман ва бирор марта ҳам допинг синов ижобий чиқмаган", — деб ёзди у.

Унинг фикрича, киши чемпион бўлганида ўз миллати, ўз халқи номини тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиб қўяди.

Узбекский борец в вольном стиле Артур Таймазов - Sputnik Ўзбекистон
Артур Таймазов Олимпиада олтин медалидан маҳрум қилинди

"Ўша лаҳзада сен масъулиятни бошқача англай бошлайсан: нафақат сенга, балки бутун халқингга қараб туришганини ҳис этасан. Ва сенинг хато қилишга, айниқса, ноҳалол ҳаракат қилишга ҳаққинг йўқ. Ўзим учун, менга ишонганлар, менинг ҳар кунги меҳнатларимни кўрганлар учун мен ҳар доим уч карра Олимпиада чемпиони бўлиб қолавераман", — деди у.

Шу сабабли Таймазов алоҳида таъкидлади: "Мен МОҚнинг қарорига нисбатан норозилик билдираман".

Бундан ташқари, курашчи уни қўллаб-қувватлаганлар ва унинг ҳалол меҳнатига шубҳа қилмаганларга миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Таймазов Пекиндаги мусобақа финалида россиялик Бахтиёр Аҳмедовни мағлуб этган.

Янгиликлар лентаси
0