22:41 11 Декабр 2017
Эфир
Боксер Шахрам Гиясов в полуфинальном бою на ОИ в Рио

"Қирол Кубоги" финалида икки ўзбек боксчиси иштирок этмади

© НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
589 0 0

Мураббийлар боксчиларни кутилмаган жароҳат орттириб олишдан сақлаш учун шундай қарорга келишди

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Таиландда бўлиб ўтган Қирол кубоги мусобақасида Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов мураббийларнинг қарорига кўра финал жангида рингга чиқмади. Мураббийлар боксчиларни кутилмаган жароҳат орттириб олишдан сақлаш мақсадида шундай қарорга келишди.

Улар 30 апрель-7 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашишади. Бундан ташқари, ҳар икки боксчи WSB турнирида қатнашувчи "Uzbek Tigers" жамоаси аъзоларидир.

Элнур Абдураимов ва Исроил Мадримов эса финал жангида иштирок этишди.

Элнур таиландлик мезбон боксчи Вуттичай Масукка қарши рингга кўтарилди ва имкониятни бой бериб кумуш медаль билан кифояланди.

Исроил Мадримов эса кубалик Ослей Иглесиас Эстрадани мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.

Асосий мавзулар