01:26 21 Июл 2017
Эфир
Пресс конференция перед поединком

Бугун Uzbek tigers боксчилари Россияда рингга чиқишади

© Федерация бокса Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
29230

Patriot boxing team ва Uzbek tigers учрашувида ҳар икки жамоа ҳам ёш боксчиларни синовдан ўтказишга қарор қилди

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Бугун Россиянинг Пермь шаҳрида Халқаро боксчилар уюшмаси — AIBA томонидан ўтказилаётган The World Series Boxing (WSB) — Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсуми доирасида ўзбек боксчилари россиялик бокчиларга қарши рингга чиқишади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилмоқда.

Хабарда айтилишича, Patriot boxing team ва Uzbek tigers учрашувида ҳар икки жамоа ҳам ёш боксчиларни синовдан ўтказишга қарор қилди.

Бугунги жангларда қуйидаги боксчилар куч синашадилар:

52 кг: Аброр Қодиров — Вячеслав Ташкараков

60 кг: Улуғбек Дўсмуродов — Константин Богомазов

69 кг: Одилжон Аслонов — Артём Зайцев

81 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Павел Силягин

+91 кг: Мирзобек Ҳасанов — Артём Сусленков

Бу гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳс ҳисобланади ва ўзбекистонлик боксчилар муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритганлар.

Асосий мавзулар