Тошкентда Осиёнинг энг кучли боксчилари аниқланади

© Федерация бокса УзбекистанаЗавершился Международный турнир по боксу "Янтарные перчатки"
Завершился Международный турнир по боксу Янтарные перчатки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чемпионатда Рио Олимпиадаси чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Олимпия совриндорлари Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиевлар ҳам иштирок этишади

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Тошкент шаҳри 30 апрель-7 май кунлари бокс бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси маълум қилди.

Ушбу қитъа чемпионати жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи саралаш босқичи вазифасини ўтайди. Шу йилнинг 25 август-3 сентябрь кунлари Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган Осиёнинг энг кучли боксчилари Тошкентда аниқланади.

Жаҳон чемпионати учун Осиёга 60та лицензия ажратилган. Ҳар бир вазн тоифасида олтитадан энг кучли боксчи жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Мусобақаларда қитъанинг 29 давлатидан 200 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этади.

Боксерский поединок - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек боксчисини мазах қилмоқчи бўлган африкалик боксчи 1-раунддаёқ нокаут бўлди

Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Иордания, Қозоғистон, Шимолий Корея, Монголия, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон ва Ўзбекистон жамоалари энг кўп — 10 нафардан боксчи билан қатнашади.

Чемпионатда Рио Олимпиадаси чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Олимпия совриндорлари Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиевлар ҳам иштирок этишади.

Германиядаги жаҳон чемпионатида қатнашиш, айниқса, Ҳасанбой учун ўта муҳим. У ҳозирча Олимпия ўйинлари ва қитъа чемпиони ҳисобланади. Агар Дўсматов жаҳон чемпионатида ғолиб бўлса, ўзбек бокс юлдузи Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг натижасини такрорлайди.

Янгиликлар лентаси
0