Равшан Эрматов Россияда Конфедерациялар Кубоги ўйинларида ҳакамлик қилади

© AP Photo / Felipe DanaРефери Равшан Эрматов
Рефери Равшан Эрматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча олти конфедерациялар ҳакамлари, Жаҳон чемпионати-2018да ишлайдиган номзодлар орасидан ФИФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан танлаб олинди

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Россияда Конфедерациялар Кубоги — 2017 ўйинларида ҳакамлик қиладиган 36 нафар ҳакамлар рўйхатига киритилди, деб хабар берди Ҳалқаро футбол федерацияси(ФИФА) матбуот-хизмати.

Ҳакамлар, барча 6 та конфедерациялар бўйича ФИФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан танлаб олинди. Равшан Эрматов мусобақа бош ҳакамининг видео-ёрдамчиси сифатида ишлайди.

Равшан Эрматов "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотланди
Эслатиб ўтамиз, мусобақада ҳакамларга видео-ёрдам тизими (VAR) қўлланилади. Ёрдамчилар, операторлар хонасида жойлашган барча видео камераларни кузатади ва бош ҳакамга зарур бўлган маълумотларни узатиб туради. Бу ўз навбатида ҳал қилувчи вазиятларда ҳакамлик хатоларини тўғрилашга ёрдам беради. Ҳусусан, дарвозалар олдидаги вазиятлар, футболчиларни ўйиндан четлаштириш, пенальти тайинлаш ёки ўйинчини аниқлашда фойдаланилади. Аммо, якуний қарор қабул қилиш бош ҳакам зиммасида қолади.

Бундан ташқари, Равшан Эрматов 35 нафар ҳакамлар рўйхатига Конферация Кубоги Осиё конфедерациясидан (AFC) билан бирга, Фахад Аль-Мирдаси (Саудия Арабистон), Алиреза Фагани (Эрон), Абдулла Альшальваи и Мухаммед Аль Абакри (Саудия Арабистон), Реза Сохандан и Мухаммадреза Мансури (Эрон) киритилган.

Яқин вақтда барча ҳакамлар ФИФА ҳакамлик департаменти томонидан тузилган тезкор дастурини бўйича махсус тайёргарликдан ўтишади. Конфедерация Кубоги — 2017 мусобақаси жорий йил 17 июнидан 2 июлига қадар ўтказилади. Мусобақа ўйинлари Москва, Санкт-петербург, Қозон, Сочида ўтказилади. Мусабақада Россия, Германия, Австралия, Чили, Мексика, Янги Зеландия, Португалия ва Комерун жамоалари иштирок этади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0