14:56 22 Сентябр 2017
Эфир
Футбольный мяч

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалар маркази фаолияти тугатилди

fotolia
Спорт
Ҳавола олиш
49330

Терма жамоалар маркази 2009 йилда ташкил қилинганди

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмоновнинг буйруғига асосан Ўзбекистон терма жамоалар марказининг фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Терма жамоалар маркази 2009 йилда ташкил қилинган ва ўша йилнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган эди.

Терма жамоалар маркази барча ёшдаги Ўзбекистон термаларига жавобгар ташкилот бўлиб, унга Асқар Толибжонов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар