10:40 24 Январ 2018
Эфир
Спортсмены олимпийской сборной Узбекистана

Ўзбекистонлик спортчилар илк марта Ислом ҳамжиҳатлик ўйинларида иштирок этишади

© НОК Узбекистана
Спорт
Ҳавола олиш
23110

Мусобақа олимпиада ўйинлари каби 4 йилда бир маротаба бўлиб ўтади ва у Ислом мамлакатлари олимпиадаси деб ҳам аталади.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамжиҳатлик ўйинларида Ўзбекистондан 165 нафар спортчи иштирок этади, деб хабар бермоқда olamsport.com.

Ҳижобли спортчилар
Фото: Официальный сайт Ассоциации мини-футбола РФ

Мусобақа олимпиада ўйинлари каби 4 йилда бир маротаба бўлиб ўтади ва у Ислом мамлакатлари олимпиадаси деб ҳам аталади.

Илк ўйинлар 2005 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган. Эрон эса 2009 йилда иккинчи мусобақага мезбон бўлди. Индонезиянинг Пеканбару шаҳри 2013 йилги турнирни қабул қилган.

Ислом ҳамжиҳатлик ўйинлари спортнинг 21та турини ўз ичига олади. Булар енгил атлетика, сувга сакраш, сузиш, сув полоси, баскетбол 3х3, футбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, ушу, стол тенниси, гандбол, дзюдо, юнон-рум кураши, эркин кураш, ўқ отиш, теннис, волейбол, бокс, зорхана, каратэ, таэквондо ва оғир атлетика.

Ўзбекистонликлар ушбу ўйинларда спортнинг 15 турида ўз омадларини синаб кўрадилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар